Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуротова сайловчилар билан учрашди
янв.21
“Biz korrupsiyaga qarshimiz!” nomli grant loyihasi doirasida Qilichboy OFYda davra suhbati tashkil etildi
янв.21
Президент Фармони ижроси ва маънавий-маърифий ишларда самарадорлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Deputat saylovchilarga axborot berdi.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Депутат сайловчиларнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди
янв.21
Депутатлар биринчи ярим йиллик якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда
янв.21
“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
Инвестициялар тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир

  Тошкентда ўтган тўртинчи халқаро инвестиция форуми барчани бирдамликка чорлади, десам асло муболаға бўлмайди. Айниқса, ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг йирик давлатлари Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, араб давлатлари, шу билан бирга Европа, Осиё ва Африка минтақаларидан келган делегациялар иштирок этгани эътиборга молик. 

     Мен халқаро инвестиция форумида давлатимиз раҳбари нутқини диққат билан тингладим. Маърузада бир қатор фойдали таклифлар илгари сурилди. Иқлим ўзгаришлари, озиқ овқат хавфсизлиги, камбағаллик масалаларига эътибор камайиб бораётгани таъкидланди. Президентимиз ҳар қандай вазиятда ҳам инсон қадрига бўлган умумий ишончни тиклаш ўта муҳим эканлигини эътироф этдилар. Афғонистон давлати ва жафокаш халқининг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидладилар. 

     Дарҳақиқат, инвестициялар иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчликнинг кафолати эканлигига ҳам форумда эътибор қаратилди. Иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ўта муҳим эканлиги давлатимиз раҳбари томонидан уқтирилди. 

     Ўтган саккиз йил давомида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти икки баробар кўпайди. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткични 200 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, кейинги йилларда электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми 120 миллиард киловатт соатдан ошиб, "яшил" энергия улуши 54 фоизга етказилади. Самарқанд вилоятида келгуси йилдан 8 та ҳудудда электр тармоқлари хусусий шерикликка берилиши мўлжалланган. 

     Президентимиз алоҳида таъкидлаганларидек, инвестиция фақатгина молиявий манба бўлиб қолмасдан, бу технология, билим, малакали кадрлар, халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилишдир. 

     Халқаро инвестиция форумида дунёдаги йирик инвесторларнинг ҳам таклифлари эшитилди. Фойдали ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш учун ўзаро ҳамжиҳатликда ишлаш муҳим эканлиги қайд этиб ўтилди. 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И.Б.Хушмуродова