Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуротова сайловчилар билан учрашди
янв.21
“Biz korrupsiyaga qarshimiz!” nomli grant loyihasi doirasida Qilichboy OFYda davra suhbati tashkil etildi
янв.21
Президент Фармони ижроси ва маънавий-маърифий ишларда самарадорлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Deputat saylovchilarga axborot berdi.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Депутат сайловчиларнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди
янв.21
Депутатлар биринчи ярим йиллик якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда
янв.21
“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
Ҳамкорликлар тараққиётга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг Тошкент халқаро сармоя форуми доирасида етакчи Европа компаниялари раҳбарлари билан учрашуви мамлакатимиз иқтисодий ривожланишида янги босқичнинг бошланиши сифатида қаралишини, дўстона муносабатларда янги, тарихий саҳифа очди. 

 

Бу учрашув — сўнгги йиллардаги самарали ва изчил ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. Айниқса, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, инфратузилма, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда.

Стратегик шериклик, нафақат давлатлараро даражада, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаётида ўз аксини топаётгани қувонарли ҳолатдир. Бугунги ислоҳотлар ва амалий чора-тадбирлар орқали чегара ҳудудлар ривожига қаратилган эътибор, уларда саноат корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш каби муҳим вазифалар изчил амалга оширилмоқда.

Форумда Европа давлатларининг иштирокчилар сонининг кўпайиши, шунингдек, товар айирбошлаш ҳажми ва сармоялар портфелининг кенгайиши Ўзбекистоннинг хорижий иқтисодий ҳамкорликка бўлган очиқлигини ва манфаатдорлигини кўрсатади. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг умумбашарий иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этишга интилишини акс эттиради.

 Шу сабабли, бу форум ва учрашувлар мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очиб, инвесторларни жалб қилиш ҳамда миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади. 

Ўзаро ишонч ва манфаатларга асосланган ҳамкорлик халқининг фаровонлиги, тинчлиги ва келажаги учун хизмат қилишда давом этади, деб ишонамиз.

Муниса Рустамбековна,

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати