ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти мудири Н. Дедаханова ҳамда 16-Навоий сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Махкамов Улуғбек Хакимжанович томонидан «Қўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла еттилигининг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида, хусусан, ҳоким ёрдамчисининг ўз йўналиши бўйича камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.