Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTATLAR MAKTABDAGI TA’LIM SIFATI VA SHART-SHAROITLARNI O‘RGANDILAR.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ДОИРАСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ – ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
DEPUTAT XONADONLARDA: MUAMMOLAR JOYIDA O‘RGANILMOQDA.
янв.21
#Маҳалла_еттилиги_фаолияти
янв.21
KOTIBIYAT MUDIRI VA KOMISSIYA RAISI ISHTIROKIDA IXTISOSLASHTIRILGAN BOG‘CHA XODIMLARI ANONIM TESTDAN O‘TKAZILDI.
янв.21
“ОБОД”НИНГ ЯНГИ БИНОСИ
янв.21
#Депутат_назорати
янв.21
DEPUTAT E’TIBORIDA: IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI.
янв.21
Депутат сўрови ижобий хал бўлди.
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди

Миробод ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Миробод туман
Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди.
 

Сессияда
туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосалари
иштирок этдилар.
 

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди: 

- Миробод туманида 2023-йилнинг 1-чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида;  

- Миробод туманида 2023-йилнинг 1-чорагида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида; 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги "2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли
таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-27-сонли
Фармонининг 2023-йил 1-чорагида Миробод туманида ижроси тўғрисида;
 

- Миробод туманида 2023-йилнинг 1-чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси, бюджет даромадлари базасини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш натижадорлиги тўғрисида; 

- Миробод туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023-йилнинг 1-чорагида маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек, солиқлар ва мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва
амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида;
 

- Миробод тумани маҳаллий буджетининг 2023-йилда шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисида; 

- Миробод туманида 2023-йилнинг 1-чорагида иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, туман экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида; 

- Миробод туман ҳокимлигига 2023 йилнинг 1-чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси тўғрисида; 

- "Саховат ва кўмак" жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида; 

- Бошқа масалалар. 

Сессия кун тартибига қўйилган барча
масалалар атрофлича кўриб чиқилди, масъулларнинг ахборотлари тингланиб, кўрилган
масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул
қилинди.
   

Slide 1 of 10