Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.
янв.21
ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА
янв.21
Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
янв.21
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
DEPUTATLAR MAKTABDAGI TA’LIM SIFATI VA SHART-SHAROITLARNI O‘RGANDILAR.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ДОИРАСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ – ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Андижон давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан ТТЖларда яшовчи талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, тиббий маданиятни юксалтириш ва қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Андижон шаҳридаги 2-сонли туғруқ комплекси бош врачи, олий тоифали акушер-гинеколог Қосимова Сохибахон Абдувосиловна, университет хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Умидахон Аҳмедова, Ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари, халқ депутатлари Вилоят кенгаши депутати Екатерина Смесова, педагогика, филология, жисмоний маданият, табиий фанлар факультети декан маслаҳатчилари, тьюторлар ҳамда 2-сонли ТТЖда яшовчи талаба қизлар иштирок этди.

Талаба-қизларни қизиқтирган саволларга мутахассис шифокор томонидан зарурий маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

Давра суҳбати давомида вилоят кенгаши депутати Екатерина Смесова сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасига оид мулоҳазалари билан ўртоқлашди, талаба-қизларни «бефарқ бўлмасликка», референдумда фуқаролик позициясини намоён этишга чақирди.

Slide 1 of 3