Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XONADONBAY ISHLASH DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ.
янв.21
FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.
янв.21
ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
янв.21
ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА
янв.21
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Мирободда “Ёшлар куни”: Депутат талабалар билан учрашди

Давлатимиз Раҳбари томонидан жорий йилнинг 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган мулоқотда белгилаб берилган устувор вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, ҳар пайшанба куни юртимизда "Ёшлар куни" ўтказиб келинмоқда.

🗣️ Мазкур тизимли ишларнинг узвий давоми сифатида, "Мустақилликнинг 35 йиллиги — Янги Ўзбекистон ёшлари нигоҳида" шиори остида навбатдаги тадбирлар ташкил этилди. Ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш ва уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Г.Рихсиева талаба ёшлар билан уларнинг яшаш масканларга бориб, очиқ мулоқот ўтказди.

✔️ Учрашувдан кўзланган асосий мақсадлар:
📈 Илм ва касбга йўналтириш: Талабаларни таълим ва келажакдаги касбларига қатъият билан киришишларида ҳар томонлама кўмаклашиш;
💬 Ёзги таътилни мазмунли ташкил этиш: Ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш тизимини яратиш;
✍️ Амалий ёрдам: Талабаларни ўз йўналишлари бўйича академик қўшимча таълимга ёки ҳақ тўланадиган муқобил амалиётларга жалб этиш таклифлари илгари сурилди.

📌 Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 5