Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XONADONBAY ISHLASH DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ.
янв.21
FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.
янв.21
ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА
янв.21
Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
янв.21
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Маҳаллаларда хавфсиз муҳит: Депутат ва «маҳалла еттилиги» ҳамкорлигида амалий ўрганишлар олиб борилмоқда

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Болтаева ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, «Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, «маҳалла еттилиги» фаолиятини яқиндан ўрганди.

Ўрганишлар давомида давлатимиз раҳбарининг олиб борилаётган ислоҳотлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли қарорининг «Қорасув» МФЙ ҳудудидаги ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

✔️ Депутат томонидан маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар, 24 та тавсиявий саволнома асосида атрофлича ва чуқур таҳлил қилинди.
✔️ Учрашув ва мулоқотлар давомида «Қорасув» МФЙ маҳалла профилактика инспектори билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Унда ҳудуддаги бугунги жиноятчилик ҳолати, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллада ечимини кутиб турган тизимли масалалар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

📌 Учрашув якунида депутат Б.Болтаева ва «маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан «Қорасув» маҳалласида жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар ва қўшма чора-тадбирлар режаси келишиб олинди.

Slide 1 of 3