Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифати ўрганилди.
янв.21
”ҲОЖИОБОД” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР — ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА САРИ
янв.21
ДЕПУТАТ СЎРОВИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ.
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ — ОИЛАВИЙ ДАРОМАД МАНБАИ
янв.21
DEPUTAT XONADONBAY O‘RGANISHLAR DAVOM ETMOQDA
янв.21
“МУСТАҚИЛЛИК БОҒИ” ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШГА КЕЛТИРИЛАДИ
янв.21
ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, ЯНГИ МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА КЎЧАЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
DEPUTAT  BOG‘ MAHALLASIDA AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR YUZASIDAN O‘RGANISH OLIB BORDI
Битирувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ва ҳунармандлар билан мулоқот.

 Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Латифжонов битирувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ва ҳунармандлар билан мулоқот ўтказди. 

Ҳар йили умумий ўрта таълим мактабларини туман миқёсида минглаб ўқувчилар тамомлаб, катта ҳаёт сари йўл оладилар. Табиий-ки, улар бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрниларини топишларига ёрдам бериш долзарб вазифа ҳисобланади.  

Кенгаш раиси Азизбек Латифжонов 37-ДИМИда айнан 10-, 11-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ҳудуддаги ҳунармандлар билан
учрашди.
 

Ота-оналар асосан ёшларнинг ҳунар ўрганишлари, хусусан, тикувчилик, пазандачилик сингари касбларни ўргатувчи курслар ташкил этишни сўрашган бўлса, ўқувчи ёшлар IT йўналиши бўйича ҳам махсус курслар очиш зарурати ҳақида мурожаат қилишди.  

Тадбиркор-ҳунармандлар ёшларга ҳунар ўргатиш учун зарурий асбоб-анжомлар ва жой масаласида ёрдам сўраб туман раҳбарига
юзланишди.
 

Мулоқот савол-жавобларга бой ва амалий руҳда бўлиб ўтди.  

Кўтарилган масалалар ижроси бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.  

Slide 1 of 5