Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.
янв.21
ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА
янв.21
Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
янв.21
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
DEPUTATLAR MAKTABDAGI TA’LIM SIFATI VA SHART-SHAROITLARNI O‘RGANDILAR.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ДОИРАСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎРГАНИЛДИ.
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ – ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ КОТИБИЯТИДА ИШ КУНИ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШ БИЛАН БОШЛАНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ КОТИБИЯТИДА ИШ КУНИ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШ БИЛАН БОШЛАНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибиятида иш куни ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши, хизмат вазифаларини самарали ташкил этиш ҳамда кунлик режаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш билан бошланди.

Йиғилиш давомида ижро интизомини мустаҳкамлаш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиб чиқиш ҳамда уларга белгиланган муддатларда жавоб хатлари юборилишини назорат қилиш вазифалари бош мутахассислар зиммасига юклатилди.

Шунингдек, депутатлик сўровларини ўз вақтида юбориш, уларнинг ижросини мониторинг қилиб бориш ҳамда бугунги кунда ўтказиладиган доимий комиссия йиғилишларини юқори савияда ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Кенгаш қарорларини қонунчилик талаблари асосида, белгиланган муддатларда қабул қилиш ва расмийлаштириш юзасидан ҳам масъул ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилиш якунида барча масъулларга хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш, ижро интизоми ва масъулиятни янада кучайтириш, мурожаатлар билан ишлашда тезкорлик ва самарадорликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.