Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат назорати: Уйчи тумани 21-мактабда янги ўқув биноси қурилиши ўрганилди.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: SES TIZIMIDA IJRO INTIZOMI VA ISH SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: 50-SONLI DMTTDA TA’LIM SIFATI VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI.
янв.21
Депутатлик сўрови ижроси назоратда
янв.21
📌 Ҳуррият маҳалласи фаолияти ўрганилди
янв.21
МАКТАБ ОЛДИДА ЗАМОНАВИЙ СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ
янв.21
DEPUTAT VA PROFILAKTIKA INSPEKTORI MULOQOTI: MAHALLADA XAVFSIZ MUHIT – BOSH MEZON
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
DOIMIY KOMISSIYALARINING KENGAYTIRILGAN YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
Депутат назорати: Гулбоғ МФЙда ички йўллар таъмирланди.
ЗАРКЕНТ МАҲАЛЛАСИДА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

ЗАРКЕНТ МАҲАЛЛАСИДА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги

“2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Заркент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қатор инфратузилмавий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мазкур маҳаллада аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида пиёдалар йўлакларини барпо этиш ҳамда сув чиқариш тизимини яхшилаш учун лотоклар ётқизиш ишлари режалаштирилган.

Дастур доирасида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард 20 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, бу ўз навбатида маҳалла инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.

Айни вақтда ушбу объектда “BARAKOT-HIMMAT FAYZ” хусусий корхонаси томонидан қурилиш ишларини бошлаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими, халк депутатлари туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов ҳудудга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берди.

Мазкур лойиҳа аҳолига қулайлик яратиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 1