Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат назорати: Уйчи тумани 21-мактабда янги ўқув биноси қурилиши ўрганилди.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: SES TIZIMIDA IJRO INTIZOMI VA ISH SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: 50-SONLI DMTTDA TA’LIM SIFATI VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI.
янв.21
Депутатлик сўрови ижроси назоратда
янв.21
📌 Ҳуррият маҳалласи фаолияти ўрганилди
янв.21
МАКТАБ ОЛДИДА ЗАМОНАВИЙ СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ
янв.21
DEPUTAT VA PROFILAKTIKA INSPEKTORI MULOQOTI: MAHALLADA XAVFSIZ MUHIT – BOSH MEZON
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
DOIMIY KOMISSIYALARINING KENGAYTIRILGAN YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
Депутат назорати: Гулбоғ МФЙда ички йўллар таъмирланди.
МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган Дўстлик маҳалласида бўлиб, маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизими, хусусан, ёшлар агенти фаолияти атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, ногиронлиги бўлган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, муносиб иш ўринларига йўналтириш ҳамда доимий қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалладаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ва субсидиялардан самарали фойдаланиш имкониятлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг билими ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун зарур молиявий кўмак механизмларидан фойдаланиш масалалари ҳам ўрганилди.

Ташриф давомида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, эҳтиёжманд ва имконияти чекланган ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.