Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ.
янв.21
FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.
янв.21
ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА
янв.21
Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
янв.21
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
DEPUTATLAR MAKTABDAGI TA’LIM SIFATI VA SHART-SHAROITLARNI O‘RGANDILAR.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 28-сессиясида деутатлар томонидан юборилган депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.

 Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 28-сессиясида деутатлар томонидан юборилган депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.  

      Жорий йилнинг 17 апрел куни Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят
Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ўтган вақт мобайнида деутатлар томонидан юборилган депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатлари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримованинг ахбороти тингланди. 

Унда келтирилишича 2026 йил 1-чораги давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига “Е-кенгаш” тизими орқали вилоят Кенгаши томонидан жами 71 та сўровлар юборилганлиги шундан, атиги 36 тасига ўз вақтида жавоб берилганлиги, 19 тасига кечиктириб, 16 таси эса умуман жавобсиз қолганлиги, бу эса таҳлилларга кўра ҳар учинчи сўров кечикаётганлиги, ҳар бешинчи сўров эса эътиборсиз қолаётганлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, автомобиль йўллари бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар томонидан энг кўп кечикиш ва жавобсизлик ҳолатлари кузатилганлиги айтиб ўтилди. 

Ахборотдан сўнг Кенгаш қарори билан вилоятдаги барча давлат органлари раҳбарларига: 

- қонунчиликда назарда тутилган муддатларда депутат сўровларига жавоб қайтариш; 

- жавобни асоссиз чўзиш ёки рад этишни қатъиян тақиқлаш; 

- жавобларда аниқ маълумотлар, статистик кўрсаткичлар, бажарилган ишлар ёки режалаштирилган чора-тадбирларни қайд этиш; 

- умумий ва мазмунсиз жавобларга йўл қўймаслик; 

- ҳар бир давлат органида депутат сўровлари билан ишловчи масъул ходимни белгилаш; 

- депутат сўровлари ва уларга берилган жавобларни ички ахборот тизимида қайд этиш; 

 Кенгаш котибияти билан ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш каби бир қатор
вазифалар топширилди.
 

   

Slide 1 of 1