Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Уйчи туманида сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН МУЛОҚОТ
янв.21
Uychi tumanida yirik energetika loyihasi izchil amalga oshirilmoqda.
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН МУЛОҚОТ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
янв.21
“Янгиланаётган Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРНИНГ ҚЎШМА ЙИҒИЛИШИ
янв.21
Байрамингиз муборак, Ватанимиз посбонлари!
янв.21
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИДА ПАРТИЯ ИШТИРОКИ
янв.21
“БИР МАҲАЛЛА - БИР ТАШАББУС” АКЦИЯСИДА ДЕПУТАТЛАР ИШТИРОКИ
ДЕПУТАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ

 Демократик жамиятда сайловчилар ўз вакиллари фаолиятини кузатиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.
Шу нуқтаи назардан депутатларнинг ўз сайловчиларига ахборот бериши муҳим
аҳамиятга эга. Бу жараён нафақат депутатнинг масъулиятини оширади, балки
сайловчилар билан очиқ ва самарали алоқани таъминлаб, билдирилган ишончни
тўлақонли оқлаш йўлида фаолиятини таҳлил қилиш имконини беради. 

Беруний ихтисослаштирилган мактаби фаоллар залида 5-"Саройкул" сайлов округига O‘ZLIDEPдан сайланган
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Артиков Қаҳрамон Сапарбаевич "Саройкул" маҳалла
фуқаролар йиғинидаги ўз сайловчилари билан учрашди. 

Шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик фаоллари, фахрийлар, маҳалла фуқаролар
йиғини масъуллари иштирок қилган тадбирда депутат Қаҳрамон Артиковнинг ўтган
даврдаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди. 

Депутат Қ.Артиковнинг фаолиятига бағишланган учрашув тадбири унинг ҳудуддаги кўплаб масалаларда сайловчилар
ишончини оқлаши, аҳолини рози қилишга қаратилган амалий ишлари билан аҳамиятли
бўлди. Қолаверса, келгусидаги муҳим вазифа ва мақсадлар юзасидан ўзаро
фикр алмашилди.  

Slide 1 of 2