Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
янв.21
“Халқ қабулхонаси”да фуқаролар мурожаатлари тингланди.
янв.21
"ЯШИЛ МАКОН" - КАТТА ИМКОН
янв.21
UYCHI TUMANI HOKIMI IQTIDORLI YOSHLAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
янв.21
🟢SIYOSIY-MA’RIFAT SOATI
янв.21
“Madad” – muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti bilan xamkorlik
янв.21
Xalq deputatlari Uychi tuman Kengashi va “Madad” nodavlat notijorat tashkiloti o‘rtasida memorandum imzolandi
янв.21
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятида маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар, коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик, ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳамда  “Халқпарвар” комиссияси аъзолари иштирокида қўшма мажлис ўтказилди.
янв.21
СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ
ХДП: “Энг фаол депутат” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

         Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Энг фаол депутат” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

         “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил, янги Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтказилган кўрик-танловининг асосий мақсади "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг "Атроф-муҳитни асраш ва Яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг партия сайловолди дастурига таъллуқли бандлари ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигини ошириш, партиянинг сайловолди дастур ижросини таъминлашда барча даражадаги депутатлик корпуси салоҳиятини такомиллаштиришдир. 

           Танловни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов очиб берди ва табриклади.

           Кўрик-танловда туман ва шаҳар босқичи ғолиблари 3 та шарт, яъни, аҳоли муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли, сиёсий ҳозиржавоблик ва муаммони ҳал қилиш шартлари бўйича ўз билим ва тажрибаларини намойиш қилдилар.

           Ҳакамлар ҳайъатининг баҳолаш натижаси бўйича 11-“Қумбиз” сайлов округидан Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати Наргиза Примбетова биринчи ўринни эгалади ва танловнинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. 

         Иккинчи ўринни 1-“Р.Низаматдинов” сайлов округидан Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Хамза Абдижалиев ва 20-“Тахтакўпир” сайлов округидан Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгаши депутати Тимур Жусиповлар эгаллади. 

          Учинчи ўринни 16-“Қутанкўл” сайлов округидан Халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати Рахат Пурханов, 11-“Н.Даўқараев” сайлов округидан Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутати Хурлиман Отамбетова ва 8-“Бердақ” сайлов округидан Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати Юсупбай Абдисадиковлар қўлга киритди. Шунингдек, қолган иштирокчиларга номинациялар берилди. 

          Ғолиблар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Slide 1 of 2