Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XONADONBAY ISHLASH DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLADAGI HOKIMI YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLADAGI IJTIMOIY XODIM FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
MUROJAAT IJROSI AMALDA: “SHIFOKOR” MFYDAGI TRANSFORMATOR MUKAMMAL TA’MIRLANMOQDA!
янв.21
“33-OILAVIY POLIKLINIKADA SENATOR VA DEPUTATLAR ISHTIROKIDA UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
SAYYOR QABUL: MUAMMOLARGA JOYIDA YECHIM TOPILMOQDA
янв.21
“Ёшлар маслаҳат гуруҳи доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди”
янв.21
“КЕСКАНЁР” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИ БАРПО ЭТИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Фуқаро мурожаати юзасидан 33-оилавий поликникида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
янв.21
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда пиёдалар учун қулай шароит яратиш мақсадида Уйчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан муҳим амалий ишлар олиб борилмоқда.
ДЕПУТАТ ШУНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК!

 Ромитан туман 2-Сектор ҳудудидаги Дейча ва Хоса маҳаллалари аҳолиси билан бўлиб ўтган сайёр қабулда иштирок этиб, шу ҳудуддан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Шерали Тойировнинг қиёфасини қайта кашф этгандек бўлдим.  

Дейчалик кекса онахон Мавжуда Юсупова Бухоро Давлат Университетида шартнома асосида ўқиётган икки невараси контракт тўловларини тўлаш оғирлик қилаётганини билдирди.  

Туман Халқ қабулхонаси мудири Ғани Муяссаров, туман прокурори ўринбосари Бахтиёр Бекмуродов, маҳалла мутасаддилари кенгашиб, талаба қизлардан фақат биттаси тўловининг бир қисмини тўлаб бериш қарорини айтишди. Лекин бироз вақт керак.  

Шу талаба қизлар олийгоҳни битириб келса ўзимизнинг фарзандларимизни тарбиялайди.  

Мен ўзим шахсан олийгоҳга бориб, вазиятни тушунтираман!--деди депутат.  

Шунингдек оиласи ажрим ёқасига келиб қолган Дилноза Нековани иш билан таъминлаш, Ғилминдилик Қурбон Ғаффоровнинг оилавий аҳволи оғирлиги сабаб, ёрдам кўрсатиш, Хосада трансформатор ўрнатиш масалаларида ҳам депутат Ш. Тойиров мутасаддилар билан баб-баравар аҳоли талабларини қондириш йўлларини излади. 

Сайёр қабул жараёнида Шерали укамизни "бош қаҳрамон" га айлантириш фикридан йироқмиз.  

Лекин айрим депутатлик муддатини "мудраб" ўтказаётганларга ибрат бўлишини жуда хоҳлардик.  

  

Ромитаннома газетаси мухаррири: Махфират АТОЕВА.  

Slide 1 of 1