Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
AHOLI MUAMMOLARIGA YECHIM IZLAB: DEPUTATLIK NAZORATI VA MAHALLA YETTILIGI HAMKORLIGI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI: MAHALLALARDAGI DOLZARB MUAMMOLAR VA ULARNING YECHIMLARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
XOTIRA — MUQADDAS, QADR — AZIZ
янв.21
YO‘LLAR TA’MIRI VA JAMOAT TRANSPORTI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishi: Suv ta’minoti va yo‘l infratuzilmasi bo‘yicha deputatlik nazorati.
янв.21
Yosh avlod ta’lim-tarbiyasi — ustuvor vazifa: Yuqoriovuldagi yangi maskan tayyormi?
янв.21
60 ta qo‘shimcha o‘rin va zamonaviy sharoitlar: Tuman Kengashi deputati qurilish obyektini o‘rgandi
янв.21
«Ikki karra mas’uliyat: Hokim va deputat maqomi muammolar yechimini tezlashtirmoqda»
янв.21
TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI XXII-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI XXI-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
РОМИТАННИНГ  ТАБАРРУК  ИНСОНЛАРИ  ҲУЗУРИДА.

Қалайчорбоғ  маҳалласининг Бўйрабоф  қишлоғида    бир жуфт кабутарларга монанд икки қария яшайди. 

      Уруш йилларининг азобларини, урушдан кейинги кунлар қаҳатчиликларини, тинч-қурилиш  онлари заҳмати, меҳнати гувоҳи бўлган бу қариялар тарихнинг тирик гувоҳи. 

     Уларнинг хотиралари бутун, тафаккурлари уйғоқ, ҳар бир бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эканликлари кишини ҳайратга солади. 

     Содиқ ота  Бақоев баҳорда 100 ёшни  қарши  олдилар. 

    Турмуш ўртоғлари--Бону ая Боқиева эса   93  ёшдалар. 

  Қалайчорбоғнинг энг табаррук, ёшу улуғлари ҳисобланган   нуроний отахону-онахоннинг дуоларини олгани кирдик. 

    Улар кўзда ёш ила машаққатли йиллар азобли кунларини ёдга олдилар. Бугунги ёшларга омад тиладилар. 

    100 ёшли Содиқ ота  қай биримиз билан суҳбатлашмасинлар, ота-оналаримизни суриштирар, улар ҳақида маълумотлар айтардилар... 

     Турли соҳаларда ишлаган қариялар   10 фарзандни тарбиялаб, уйли, жойли қилганлар. Уларни  чорласангиз,ҳозир бир қишлоқ бўлади. Невара, эвара, чеваралар саноғидан адашмаган отахон  хотираларига ҳавасимиз келди. 

     Тақдир экан, икки фарзандлари оламдан ўтибди. Қолган саккизтаси атрофларида уй-жой қилган. Невара,эвара,чевараларнинг аксарияти олий маълумотли!

     5-фарзанд--ветеринар  Орифжон, келин--Зубайдахонлар қарияларни оқ ювиб, оқ тарайди, неваралар ардоғидалар. 

    100 ёшли  Содиқ отанинг дуога қўл очиб, бир неча "Қуръон" сураларини тиловат қилганларида яна ҳайратга тушдик. 

    --Ромитанда 20 нафардан ортиқ саркотиблар билан ишлаганлари, улар номини аниқ айтиб берганларида яна  қойил қолдик. 

    Хайрлашаётганимизда: 

--Махфират қизим, Ромитанда радиони ташкил этганлардансиз, бирорта эшиттиришларингизни қолдирмай эшитганман,--дея ярим асрдан ҳам бурунги воқеаларни айтиб, оқ йўл тилаганларида алланечук бўлдим. 

      Туманимизнинг  бир жуфт энг кекса, табаррук инсонлари дуоларини олганимиз энг қутлуғ дақиқалар бўлиб,ҳаётимизда муҳрланди!

Slide 1 of 1