35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
BO‘STON MAHALLASIDAGI MAKTABDA YANGI O‘QUV YILIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
BUYUK KELAJAKNI BILIMLI YOSHLAR BARPO ETADI!
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: “HAMID OLIMJON” MAHALLASIDA IJTIMOIY QO‘LLAB-QUVVATLASH TIZIMI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT O‘RGANISHI: MAHALLALARDA QONUN USTUVORLIGI VA MAHALLIY IJRO NAZORATDA
янв.21
KELAJAK DEPUTATLARI VILOYAT KENGASHIDA: YOSHLAR MASLAHAT GURUHI UCHUN MAXSUS EKSKURSIYA
янв.21
“QISHLOQ JOYLARNI BARQAROR RIVOJLANTIRISH” LOYIHASI: DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
HILOL MAHALLASIDA IJTIMOIY HIMOYA TIZIMI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA IJTIMOIY HIMOYA VA KO‘MAK: VAZIYAT QANDAY?
янв.21
MAHALLA FAOLLARI BILAN YAQIN HAMKORLIK: HUDUDDAGI IJTIMOIY MASALALAR QANDAY HAL ETILMOQDA?
янв.21
AHOLI MUAMMOLARIGA YECHIM IZLAB: DEPUTATLIK NAZORATI VA MAHALLA YETTILIGI HAMKORLIGI
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.

Бугун аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишда «Маҳалла еттилиги»нинг ўрни ва масъулияти беқиёс. Зеро, ҳудуддаги ҳар бир хонадоннинг қувончу ташвишидан биринчи бўлиб айнан улар хабардор бўлишади.

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Ферузахон Ахмадалиева навбатдаги ишчи ўрганишлари давомида тумандаги «Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги билан атрофлича суҳбатлашди. 

Депутат маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқ ходими ва ижтимоий ходимдан иборат «еттилик» томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди. 

Мулоқот давомида депутат Ф.Ахмадалиева маҳалланинг иқтисодий-ижтимоий драйверларини ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда бюрократияга йўл қўймаслик ва еттиликнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича ўз тавсияларини берди. Мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари келишиб олинди.

«Маҳалла еттилиги — давлат ва халқ ўртасидаги энг мустаҳкам кўприкдир. Олмазор маҳалласида бу тизим ўз самарасини бермоқда, бироқ олдимизда Пахтаобод тумани аҳолиси фаровонлигини янада ошириш йўлида қиладиган ишларимиз талайгина», — таъкидлади депутат.

Slide 1 of 4