Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
BO‘STON MAHALLASIDAGI MAKTABDA YANGI O‘QUV YILIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
BUYUK KELAJAKNI BILIMLI YOSHLAR BARPO ETADI!
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: “HAMID OLIMJON” MAHALLASIDA IJTIMOIY QO‘LLAB-QUVVATLASH TIZIMI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT O‘RGANISHI: MAHALLALARDA QONUN USTUVORLIGI VA MAHALLIY IJRO NAZORATDA
янв.21
KELAJAK DEPUTATLARI VILOYAT KENGASHIDA: YOSHLAR MASLAHAT GURUHI UCHUN MAXSUS EKSKURSIYA
янв.21
“QISHLOQ JOYLARNI BARQAROR RIVOJLANTIRISH” LOYIHASI: DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
HILOL MAHALLASIDA IJTIMOIY HIMOYA TIZIMI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA IJTIMOIY HIMOYA VA KO‘MAK: VAZIYAT QANDAY?
янв.21
MAHALLA FAOLLARI BILAN YAQIN HAMKORLIK: HUDUDDAGI IJTIMOIY MASALALAR QANDAY HAL ETILMOQDA?
янв.21
AHOLI MUAMMOLARIGA YECHIM IZLAB: DEPUTATLIK NAZORATI VA MAHALLA YETTILIGI HAMKORLIGI
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Сессияда туман сектор раҳбарлари, ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқариш, бунда айниқса аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар, ёшларни, битирувчилар ва хориждан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан 2024 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитасининг”нинг I-чорак ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Шунингдек, “Ёзёвон туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан “Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги Ҳумоюн Аҳмаджонов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-15-сонли қарорининг қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан” Шоҳжахон Султонов, “Ёзёвон туманида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” 2024 йил 1-мавсими юзасидан” Фурқатжон Тиллаев ахборот бердилар. Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгаши депутати У.А.ни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик бериш ҳақидаги Ёзёвон тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Жаҳонгир Акбаровнинг тақдимномасига асосан, регламент ва депутатлик одоби масаласи юзасидан Саиджамол Собировнинг ахбороти эшитилди.

Масъулларнинг ахборотлари юзасидан депутатлар С. Собиров, М.Иномов қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифасида онлайн узатилди. 

Slide 1 of 6