Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
🔹 Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан тумандаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаси тизимидаги 7-, 10-, 11-, 20- ва 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
🔹 Ўрганиш жараёнида муассасаларнинг иш фаолияти, тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат таъминоти, санитария-гигиена ҳолати, моддий-техник база ҳамда таълим-тарбия жараёнлари кўздан кечирилди.
🔹 Шунингдек, масъул ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда болажонлар учун янада қулай муҳит яратиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
🤝 Бундай ўрганиш ва назорат тадбирлари мактабгача таълим сифатини ошириш, муассасалар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ёш авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшишга хизмат қилади.