Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан ўзи сайланган округ ҳудудида жойлашган маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ташриф давомида депутат округ ҳудудидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди. Муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар, тарбияланувчилар қамрови, таълим-тарбия жараёни, санитария-гигиена ҳолати ҳамда мавжуд инфратузилма ўрганилди.

Шунингдек, муассаса масъуллари билан суҳбат давомида мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш ва болалар учун янада қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

📌 Депутат томонидан билдирилган масалалар юзасидан тегишли таклифлар шакллантирилиб, уларни амалий ҳал этиш бўйича депутатлик назорати олиб борилиши таъкидланди.

Slide 1 of 3