Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан аҳолига сув етказиб бериш билан боғлиқ мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.

 Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан аҳолига сув етказиб бериш билан боғлиқ мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида сув таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари таҳлил қилиниб, асосий омил сифатида электр энергияси учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги қайд этилди.

Шу муносабат билан фуқароларга коммунал хизматлардан самарали фойдаланиш, жумладан электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланиб, назоратга олинди.