Кўп йиллардан бери "Қораполвон" ҳамда "Радивон" маҳаллалари аҳолисини икки ҳудудни боғлаб турувчи Намангансой устига қурилган кўприк хавфсизлик нуқтаи назаридан қийнаб келаётган эди.
Ушбу муаммони бартараф этиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги, замонавий талаблар асосида, мустаҳкам ва хавфсиз кўприк барпо этиш ишлари бошланган эди.
Бугун туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А. Нажмиддинов ўз округидаги ушбу объектда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Объектни қисқа муддатларда ва сифатли бажариш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур ташаббус аҳоли учун қулайлик яратиш, транспорт ҳаракатини хавфсиз таъминлаш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги инфратузилмани янада яхшилашга хизмат қилади.