Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ICHKI YO‘LLAR HOLATI TAHLIL ETILMOQDA
янв.21
MUAMMO - NAZORAT VA NATIJA
янв.21
MUAMMO - NAZORAT VA NATIJA
янв.21
Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда ”2026-2030-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича Республика анжумани
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIDAN
янв.21
Urganch shahrida aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish tadbiri boshlandi
янв.21
Deputat mahallada
янв.21
TARG‘IBOT TADBIRI
янв.21
Brifing: 2025-yilning ikkinchi yarmida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi
янв.21
Deputat - ijtimoiy ko'makka muhtoj oilalar xolidan xabar oldi.
Президент Мурожаатномаси - амалий ҳаракатлар дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва кўп миллатли халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичидаги устувор йўналишлар, стратегик мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб берган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида тарихий аҳамиятга эга.

Президент Мурожаатномаси - амалий ҳаракатлар дастури

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва кўп миллатли халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичидаги устувор йўналишлар, стратегик мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб берган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида тарихий аҳамиятга эга.

Ушбу Мурожаатнома Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, халқ манфаатларини устувор қўйишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Мурожаатномада сўнгги йилларда мамлакатимизда эришилган ютуқлар атрофлича таҳлил қилиниб, иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, юқори даромадли сервислар улушини ошириш, шунингдек, касбий таълим тизимини, хусусан, техникумларни янги сифат босқичига олиб чиқиш каби долзарб масалалар устувор вазифалар сифатида белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномадаги ҳар бир фикри замирида халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Ватанимизнинг ёрқин келажагини барпо этишга бўлган юксак ишонч ва масъулият мужассам.

Бугун  Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара кушинларига карашли Янгикургон туманида жойлашган харбий кисмда Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда  халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Мамажонов, котибият мудири М.Эргашевалар иштирок этди.

Семинар давомида Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, жумладан, 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан белгиланган 6 та асосий устувор вазифа ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ушбу ғоя ва вазифаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун бор куч ва салоҳиятни сафарбар этиш муҳимлиги таъкидланди.

Slide 1 of 4