“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши ҳамда Урганч шаҳар Кенгаши депутати Р.Балтаевлар ҳамкорлигида Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Техника факультетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир даставвалида, Бош Комусимиз акс этган талабалар ижодидан тайёрланган расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Ёшлар ўз ишларини Конституция ва ватанпарварлик мавзуларини ижодий ва таъсирчан талқинда ифода этдилар.
Шундан сўнг “Конституция — эркин ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Урганч шаҳар Кенгаши раиси, шахар Кенгаши депутати Рустамбой Балтаев иштирок этиб, асосий Қонунимизда ўз ифодасини топган демократик тамойиллар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва дунёқарашини юксалтириш ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар.