Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
MAISHIY CHIQINDILAR BILAN BOG‘LIQ ISHLAR TAHLIL ETILDI
янв.21
ICHKI YO‘LLAR HOLATI TAHLIL ETILMOQDA
янв.21
MUAMMO - NAZORAT VA NATIJA
янв.21
MUAMMO - NAZORAT VA NATIJA
янв.21
Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда ”2026-2030-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича Республика анжумани
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIDAN
янв.21
Urganch shahrida aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish tadbiri boshlandi
янв.21
Deputat mahallada
янв.21
TARG‘IBOT TADBIRI
янв.21
Brifing: 2025-yilning ikkinchi yarmida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi
#Tuman_Kengashi_sessiyasida

📍 #Tuman_Kengashi_sessiyasida

Айни пайтда туманда 4415 та кўча мавжуд бўлиб, улардан 737 таси асосий кўчалар, 2838 таси тор кўчалар, 837 таси берк кўчалар, 2 таси шоҳ кўчалар ва 1 таси М-37 автомагистралидир.

"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия томонидан кўчаларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилган. Натижада 2 та асосий кўчанинг номи қайта кўриб чиқилиб, вилоят комиссиясига тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг тегишли хати орқали географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида эксперт хулосаси олинган ва regulation.gov.uz электрон платформасида жамоатчилик муҳокамасига киритилган.

Муҳокама этилаётган кўчалар Алижон, Шўрак, Уйшун, Янгиқўрғонча, Мелихўжа маҳаллаларини кесиб ўтувчи асосий кўча бўлиб, унга ҳудуднинг жойлашувидан келиб чиқиб, "Янгибўстон" номи берилиши таклиф этилмоқда. Шунингдек, Янгибостон кўчасига 5 та берк кўча ва 26 та тор кўчалар ҳам янгидан номланади.

М-37 автомагистралида Уйшун, Алижон, Олмазор, Каттакўрпа, Навбаҳор, Зарқўрғон, Қорадарё, Яккабоғ, Полвонтепа, Баландaравот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлга "Янги Ўзбекистон" номи берилди. Ушбу кўча бўйлаб жойлашган 10 та маҳалланинг кўчалари ҳам янги номланади.

Сессияда таъкидланганидек, кўча номлари туман кенгаши сессиясида муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинганидан кейин давлат реестрига киритилади.

Мазкур ҳисобот тумандаги кўчаларни тартибга солиш ва уларга ном бериш жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланади.

Жонли кузатинг: http://www.facebook.com/kattakurgon