Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда ”2026-2030-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича Республика анжумани
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIDAN
янв.21
Urganch shahrida aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish tadbiri boshlandi
янв.21
Deputat mahallada
янв.21
TARG‘IBOT TADBIRI
янв.21
Brifing: 2025-yilning ikkinchi yarmida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi
янв.21
Deputat - ijtimoiy ko'makka muhtoj oilalar xolidan xabar oldi.
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 34 yilligi va 14-yanvar – “Vatan himoyachilari kuni” munosabati bilan “Avlodlarga munosib voris bo‘laylik!” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi.
янв.21
MAHALLA — TARAQQIYOT SARI!
янв.21
ICHKI YO‘LLAR HOLATI TAHLIL ETILDI
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш - долзарб вазифа

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти томонидан "Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халк депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, котибиятлари масъул ходимлари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.

Семинар давомида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида устувор вазифаларни белгилаб олинди.

Жумладан, аҳоли билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш, депутат сўрови институтидан  фаол фойдаланиш, Кенгашлар назорат ва таҳлил функцияларини кучайтириш мақсадида давлат дастурлари ва қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш,  “Маҳалла еттилиги – Кенгаш – Сенат” ҳамкорлигини кучайтириш, Кенгаш сессияларида қабул қилинган қарорлар ижросини мунтазам таҳлил этиш, жойлардаги масъул ташкилотлар фаолиятини баҳолаб бориш орқали назорат самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчилари халқ депутатлар туман Кенгаши котибияти учун яратилган замонавий иш шароитлари билан яқиндан танишдилар.

Slide 1 of 9