УЙМА-УЙ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан сайлов округида жойлашган хонодонларда уйма-уй ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг яшаш шароити, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммо ва эҳтиёжлари атрофлича ўрганилди. Айниқса, “уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Шунингдек, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга мурожаатлар йўллаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.
Мазкур ўрганишлар аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш, уларнинг дарду ташвишларини чуқур англаш ва манзилли ечимлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмокда.