▫️Сўнгги йилларда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эндиликда аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими амалга оширилмоқда. Давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турлари янада кенгаймоқда.
Агентлик тизимидаги тоза ҳавоси ва сўлим табиати билан машҳур Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун «Косонсой» санаторияси бугун халқимизга беминнат хизмат қилмоқда.
Бугун, Муборак Қурбон ҳайити арафасида Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши депутатлари санаторийда бўлиб, бу ерда дам олувчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Дам олувчилар ва муассаса меҳнат жамоаси билан самимий мулоқот қилдилар.
Мулоқот якунида санаторийга туман Кенгаши номидан байрам туҳфаси топширилди.