Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
3-SONLI BOLALAR KLINIK SHIFOXONASINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
9-SONLI TUG‘RUQ KOMPLEKSIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
PIYODALAR XAVFSIZLIGI — DEPUTATLIK NAZORATINING MUHIM YO‘NALISHI
янв.21
393-DMTTDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
XUROSON MAHALLASIDA CHIQINDI BILAN BOG‘LIQ MUAMMO SHU KUNNING O‘ZIDA BARTARAF ETILDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI - XUROSON MAHALLASIDA BSK FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
UCHTEPA TUMANIDAGI RAQAMLI VAZIYATLAR MARKAZI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FARHOD MAHALLASIDA OBODONLASHTIRISH VA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY MUAMMOLARI O‘RGANILIB, AMALIY YORDAM KO‘RSATISH CHORALARI BELGILANDI
янв.21
DEPUTATLIK O‘RGANISHI NATIJASIDA ELEKTR TARMOQLARIDAGI MUAMMO BARTARAF ETILDI
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ УЧУН ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ.

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ УЧУН ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 7-Ёркатай сайлов округи депутати А.Муйдинов ташаббуси билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ташаббус доирасида 15 та маҳалла ҳудудида жами 30 километр масофада «Хавфсиз йўлак» ва «Саломатлик йўлакчаси» барпо этилди.
Бугун мазкур йўлаклар аҳолининг эрталаб ва кечки пайт пиёда сайр қилиши, жисмоний фаоллик билан шуғулланиши учун қулай масканга айланмоқда. Йўлаклар бўйлаб ўриндиқлар ўрнатилиб, замонавий тунги ёритиш тармоқларининг йўлга қўйилгани фуқаролар учун янада қулай шароит яратмоқда.
Шунингдек, маҳаллаларда барпо этилган воркаут майдончалари ёшлар ва болажонларнинг севимли масканига айланган. Хусусан, Ёркатай маҳалласидаги воркаут майдончасида болаларнинг спорт билан шуғулланаётгани ушбу ташаббуснинг амалий натижаларидан биридир.
Депутат А.Муйдиновнинг ташаббуси ва аҳоли манфаатларига қаратилган амалий саъй-ҳаракатлари натижасида ҳудудда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли учун қулай спорт ва сайр қилиш инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилаётган ишлар амалга оширилмоқда.
Соғлом ҳаёт — фаровон келажак гарови!

Slide 1 of 1