Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
3-SONLI BOLALAR KLINIK SHIFOXONASINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
9-SONLI TUG‘RUQ KOMPLEKSIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
PIYODALAR XAVFSIZLIGI — DEPUTATLIK NAZORATINING MUHIM YO‘NALISHI
янв.21
393-DMTTDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
XUROSON MAHALLASIDA CHIQINDI BILAN BOG‘LIQ MUAMMO SHU KUNNING O‘ZIDA BARTARAF ETILDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI - XUROSON MAHALLASIDA BSK FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
UCHTEPA TUMANIDAGI RAQAMLI VAZIYATLAR MARKAZI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FARHOD MAHALLASIDA OBODONLASHTIRISH VA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY MUAMMOLARI O‘RGANILIB, AMALIY YORDAM KO‘RSATISH CHORALARI BELGILANDI
янв.21
DEPUTATLIK O‘RGANISHI NATIJASIDA ELEKTR TARMOQLARIDAGI MUAMMO BARTARAF ETILDI
ЧОРТОҚСОЙ БЎЙИДА ЯНГИ ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

ЧОРТОҚСОЙ БЎЙИДА ЯНГИ ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чортоқсой бўйларини ободонлаштириш, аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий дам олиш ҳамда сайр қилиш шароитларини яратиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Уйчи тумани Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев  мазкур лойиҳа билан танишиб, сой бўйида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан масъуллар билан фикр алмашди.

Лойиҳа доирасида сой бўйлаб пиёдалар йўлаклари, хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, фото зоналар ҳамда аҳоли ҳордиқ чиқариши учун қулай масканлар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ва Чортоқсой  бўйини аҳоли учун янада жозибадор масканга айлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🌳 Обод ва замонавий сой бўйи — аҳоли учун янги сайр маскани, ҳудуд учун эса янги сервис ва туризм имкониятлари.

Slide 1 of 1