Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган Поромон маҳалласидаги аҳоли мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган Поромон маҳалласидаги аҳоли мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганиш давомида ушбу кўчада 55 та хонадон истиқомат қилиши, электр таъминоти тармоқларида эса айрим симёғочлар ва электр симлари қўлбола усулда тортилгани маълум бўлди. Маҳалла аҳолиси томонидан бу ҳолат, айниқса, ёмғирли об-ҳаво шароитида инсонлар ҳаёти ва соғлиги учун хавф туғдираётгани билдирилди.

Мазкур муаммони бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда электр таъминоти тармоқларини меъёрий талаблар асосида тартибга келтириш юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди

Slide 1 of 1