Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Р. Мамажонов ҳамда Кенгаш котибияти мудири М. Эргашева томонидан Янгиқўрғон туман ФҲДЁ органида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ФҲДЁ органи томонидан фуқароларга туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим ҳолатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати, мурожаатчиларга яратилган шарт-шароитлар, навбат тизими ва хизмат кўрсатиш маданияти атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, аҳолига давлат хизматларини тезкор ва сифатли кўрсатиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда ортиқча оворагарчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.