Yangiliklar

Оилавий поликлиникадаги шароитлар депутат назоратида

алқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Зухрахон Мирзарахимова (17-«Пахтакор» сайлов округи) ҳудуддаги 51-оилавий поликлиникасида бўлди. Халқ вакили тиббиёт масканидаги мавжуд шароитлар, беморларга яратилган қулайликлар ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиш ҳолатлари билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:
Шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг аҳоли билан мулоқот маданияти;
Поликлиниканинг зарур тиббий ускуналар ва бирламчи дори воситалари билан таъминланганлик даражаси;
Беморлар учун навбат кутиш залларининг ҳолати ва тиббий кўрик сифати.

«Ҳар бир маҳалладошимиз ўз ҳудудида сифатли ва тезкор тиббий ёрдам олишга ҳақли. Шифокорларимизнинг масъулияти, эътибори ва ширин сўзи бемор учун энг катта мададдир», — дея таъкидлади Зухрахон Мирзарахимова.

Slide 1 of 5