Yangiliklar

Овушқа маҳалласида муаммо ўрганилди

14-Овушқа сайлов округидан сайланган депутат Хожиматова Нодирахон Бахрамовна ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири А.Мадумаров, бош мутахассиси И.Юсуповлар Овушқа маҳалласида бўлиб, аҳолининг томорқа суғориш билан боғлиқ муаммоларини ўргандилар.

Маълум бўлишича, ариқ сувининг ер ости орқали ўтган қисми эскириб, тўлиб қолгани сабабли сув таъминотида қийинчиликлар юзага келган.

Ўрганиш жараёнига масъул ташкилотлар жалб қилиниб, муаммони бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 7