Yangiliklar

Миробод туманида "Cайёр қабул": аҳоли муаммолари тингланди ва жойида ҳал этилди

Куни кеча халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши раиси Х.Каюмов томонидан «Файзиобод», «Зиёнур», «Юксалиш», «Қорасув», «Оқ уй», «Толариқ» ва «Қўйлиқ ота» маҳаллалари фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

Учрашувда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:

✔️ Маҳаллалардаги «еттилик» тизими фаолияти самарадорлиги;

✔️ Ички кўча ва йўлларнинг ҳолати;

✔️ Аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари.

✔️ Кўтарилган кўплаб муаммолар бевосита мулоқот давомида, жойида ҳал этилди. Шунингдек, Кенгаш раиси ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида фуқароларга йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Хусусан, маблағларнинг камида 50 фоизи бевосита фуқароларнинг овози орқали йўналтириладиган «Менинг йўлим» лойиҳасида фаол бўлиш лозимлиги аҳолига тушунтирилди.

Сиз «Менинг йўлим» лойиҳасида иштирок этганмисиз❓

📌 Бизнинг маҳаллаларимиз ободлиги — ўз қўлимизда!

Slide 1 of 4