Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Саидмухтор Саинуриддинов:
🇺🇿 10–12 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида IV Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда дунё миқёсидаги молиявий институтлар, трансмиллий корпорациялар, инвестиция фондлари, давлат органлари ва экспертлар жамланган ҳолда 100 га яқин давлатдан 7 500 дан зиёд делегат, жумладан 3 000 нафар хорижий меҳмон иштирок этди.
📌 Форум доирасида илк бор маҳаллий ва халқаро компаниялар ўртасида лойиҳаларни тақдим этиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш ва технологиялар трансферига оид ихтисослаштирилган кўргазма ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, хорижий шериклар билан мулоқот қилиш ва истиқболли келишувларга эришиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилди.
🗣 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида сўнгги саккиз йилда мамлакат иқтисодиётидаги улкан ўзгаришларга эътибор қаратди: ялпи ички маҳсулот икки баробарга ўсган, 2024 йилда эса инвестициялар ҳажми 35 миллиард долларга, экспорт эса 27 миллиард долларга етган. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, “Инвестиция – бу иқтисодиётнинг юраги. У барқарор ўсиш, тинчлик ва тараққиётнинг асосий омилидир.”
🙌🏻 Premier Uzbekistan компанияси мамлакатимизда яратилган очиқ ва ишончли инвестиция муҳитини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бундай йирик халқаро майдонлар ишлаб чиқаришни локализация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича стратегиямизда муҳим аҳамият касб этади.
💡 Форумдаги иштирок биз учун нафақат узоқ муддатли ҳамкорлик ва тажриба алмашиш имконияти, балки миллий бренд сифатида маҳсулот ва хизматларимизни халқаро стандартлар асосида ривожлантиришга кенг йўл очади.
🔗 Президентимиз томонидан амалга оширилаётган очиқ ташқи сиёсат нафақат халқаро инвесторлар учун, балки глобал рақобатда ўз ўрнини топишни мақсад қилган ўзбек компаниялари учун ҳам мустаҳкам таянч ва ишончли йўналиш эканига аминмиз.
Premier — барқарор тараққиёт, технологик янгиланиш ва келажакка йўналтирилган инвестициялар тарафдори.