Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Joriy yilning 13–14-aprel kunlari Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi mablag‘larini boshqarish bo‘yicha Parlament komissiyasi aʼzolari tomonidan Namangan viloyatining bir qancha tumanlarida ijtimoiy muammolarni o‘rganish ishlari amalga oshirildi
янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

📌Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари доимий депутатлик назоратига олинган.

Навбатдаги ўрганишлар давомида депутат томонидан Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган асфальтлаш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди. Ушбу лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудида жами 4,5 километр ички йўлларни асфальтлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 миллиард сўмни ташкил этади.

Қурилиш ишлари “Маржона Шаҳноза” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, ҳозирги кунда объектда тайёргарлик ишлари, йўл асосини шакллантириш ва асфальт қопламасини ётқизиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Ўрганиш жараёнида:

бажарилаётган ишлар сифати,

қурилиш материалларининг меъёрий талабларга мувофиқлиги,

техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши,

белгиланган муддатларга амал қилиниши

каби масалалар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланди. Аҳоли томонидан мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудда ҳаракатланиш қулайлигини ошириш, айниқса, ёмғирли мавсумларда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Депутат томонидан масъул ташкилот ва пудратчига: — ишларни белгиланган муддатларда сифатли якунлаш,

✔️ йўл қопламасининг мустаҳкамлиги ва узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш,

✔️ аҳоли учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш

юзасидан аниқ кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.

Мазкур йўналишдаги ўрганишлар изчил равишда давом эттирилиб, амалга оширилаётган барча лойиҳалар депутатлик назоратида бўлиб қолади.

Slide 1 of 1