35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши котибият мудири М.Бахридинов Навоий маҳалласида ўрганиш олиб борди.
янв.21
Xalq deputatlari Uchqo'rg'on tuman Kengashi xodimlari 27-sonli maktabda “Dolzarb 90 kun” loyihasi doirasida faoliyat ko‘rsatayotgan turli fan to'garaklari bilan tanishdi.
янв.21
ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 13-МАЙ КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Joriy yilning 13–14-aprel kunlari Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi mablag‘larini boshqarish bo‘yicha Parlament komissiyasi aʼzolari tomonidan Namangan viloyatining bir qancha tumanlarida ijtimoiy muammolarni o‘rganish ishlari amalga oshirildi
янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Муносабат

Эҳтиёжманд одамларни қўллаб-қувватлаш бу том маънода конститутциямизда белгиланган “ижтимоий давлат” тамойилларига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда бир қанча муҳим масалаларни эътироф этиш керак. Эҳтиёжманд одамларни қўллаб-қувватлаш бу том маънода конститутциямизда белгиланган “ижтимоий давлат” тамойилларига мувофиқ холда қадриятлар билан интеграция қилинганлиги ва уйғунлашганлигига яққол мисолдир. Бу айнан Рамазон ойида шу ойга ҳос бўлган маънавий қадриятларни давлат томонидан иқтисодий тамойиллар билан бойитилганлигини кўришимиз мумкин. Бу давлатнинг халқ билан бирга эканлигини, давлат ва дин муносабатларида ўзаро ҳамкорлик, яқинлик бор эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари аёл ва қизларимизни, ёшларимизни ва аҳолининг турли қатламларини ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фақатгина жазо ва таъқиқ эмас, балки уларга тўғри йўлни кўрсатиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш энг устувор вазифалар эканлигини англашишимиз кераклигини тушунамиз. 

       Яна бир гап, бу йиғилиш ўзига ҳослиги билан том маънода тарихийлиги билан ажралиб туради десак муболаға бўлмайди. Бир сўз билан айтганда йиғилишда кўтарилган энг устувор масала инсон қадри улуғ деган ғояга асосланяпти. Бу давлат раҳбарини дин соҳасидаги сиёсатидаги тенглик ва бағрикенглик тамойиллари нақадар ҳамоҳанг эканлигини кўришимиз мумкин.      

       Албатта бу рамазон ойида мана шу лойиҳа сабабли қанчадан-қанча ҳонадонларга яхшилик кириб боради, қанчадан-қанча инсонлар хурсанд бўлади ва қанчадан-қанча эхтиёжманд оиларга амалий ёрдам бўлади. Бу эзгу ишлар натижасида юртимизга яна ҳам яхшилик, эзгулик ва барака киради.