Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
#ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА

#ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА

Ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш, жамоатчилик назоратини ўрнатишда депутатларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Депутатларнинг жойларда маҳалла еттилиги ва аҳоли билан учрашувлари бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Бугун депутат, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ж.Носировнинг “Гўзалкент” маҳалласи вакиллари билан суҳбатида ушбу масалаларга эътибор қаратилди. Депутат томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторининг таклифлари ўрганилди.   

Шунингдек, депутат маҳалла вакиллари ҳамроҳлигида маҳалладаги хонадонда бўлиб ибратли оила вакиллари билан суҳбатлашди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хавфсиз муҳитни яратиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар бўйича келгусида ҳамкорликда қилинадиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 5