Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Тўрақўрғон

Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг 25-Ўзбекистон округидан сайланган депутати А. Икромитдинов томонидан Катта Қурама МФЙ ҳамда Соҳибкор МФЙ ҳудудларида аҳолини хатловдан ўтказишнинг иккинчи босқичи доирасида кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилди. Жумладан, хонадонларнинг ижтимоий ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳолати ўрганилди. Шунингдек, озиқ-овқат савдо дўконларида сифатсиз маҳсулотлар савдосининг олдини олиш, санитария талабларига риоя этиш масалалари юзасидан тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари амалга оширилди. Ўрганишлар якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1