Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Таклиф ва ташаббуслар ўрганиб чиқилди

Халқ депутатлари Норин Туман Кенгаши депутати Д. Шералиев, туман ҳокими маслаҳатчиси ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Қ. Умаров фаол нуронийлар иштирокида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2026 йилги 1-мавсумида фаол иштирок этиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

   Мазкур тадбир мамлакатимизда эълон қилинган 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини юксалтириш” йили доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

   Учрашув давомида тумандаги 54 та маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббускор ва жамоатчилик орасида катта обрў-эътиборга эга нуронийлардан самарали фойдаланиш орқали “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол бўлиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллаларни янада обод қилиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар ўрганиб чиқилди.

Slide 1 of 2