Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг қўшма фаолияти— жойлардаги муаммолар ечими йўлида

Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг қўшма фаолияти— жойлардаги муаммолар ечими йўлида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хожаева, Экологик партия вакиллари, Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Алишер Абдуллаев ва Зокир Халмухамедов билан биргаликда Кимёгар ва Шодлик маҳаллаларига қўшма ташриф амалга оширилди.

Маҳалла раислари бошчилигидаги маҳалла “еттилиги” ходимлари билан ўтказилган учрашувда Президентнинг сўнгги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳалланинг ижтимоий ривожи, аҳоли турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, 2026 йил аҳолини рўйхатга олиш жараёнининг бориши муҳокама қилиниб, маҳалла фаоллари томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар тингланди.

📍 Ташриф доирасида 1-сонли мактабга ҳам борилди. У ерда 10-синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, экология, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, IT таълим, сунъий интеллект, педагогика ва замонавий касблар мавзуларида фикр алмашилди.

Бундай қўшма тадбир ва учрашувлар Олий Мажлис депутатлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, қонунчилик ташаббусларини жойлардаги реал ҳолат ва аҳоли эҳтиёжлари билан боғлаш имконини беради. Муаммоларни бевосита маҳаллада муҳокама қилиш орқали қарорлар янада асосли, амалий ва самарали қабул қилинишига хизмат қилади.

Slide 1 of 4