Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Депутат ташаббуси билан Сочак маҳалласида электр таъминоти яхшиланди

Тойлоқ тумани “Сочак” маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашига миннатдорчилик хати йўлланди. Мазкур хатда маҳалла аҳолиси Аҳмад Яссавий кўчасига электр симёғочлари ажратилиши масаласи ҳал этилганидан чуқур мамнуният изҳор этган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутати, “Адолат” СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси Нилуфар Акрамова томонидан илгари сурилган таклиф асосида амалга оширилиб, зарур маблағлар ажратилган. Бу эса маҳалладаги электр таъминотини яхшилаш, аҳолига қулайлик яратиш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Миннатдорчилик хати маҳалла фуқаролари вакили Ашуров Облоқул томонидан етказиб берилди. Маҳалла аҳолиси ўз мурожаатларига бефарқ бўлмаган депутат ва тегишли ташкилотларга самимий ташаккур изҳор этмоқдалар.

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши,

матбуот хизмати.

Slide 1 of 3