Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 13-МАЙ КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Joriy yilning 13–14-aprel kunlari Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi mablag‘larini boshqarish bo‘yicha Parlament komissiyasi aʼzolari tomonidan Namangan viloyatining bir qancha tumanlarida ijtimoiy muammolarni o‘rganish ishlari amalga oshirildi
янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Семинар-йиғилиш бўлиб ўтди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан жорий йилнинг 26–28 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ўқув-семинарда белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Семинар-йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Худайбердиев раислик қилди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида ўқув-семинар якуни бўйича белгиланган вазифаларни жойларда самарали ижро этиш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш, депутатлик назоратини кучайтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, Кенгаш раиси А.Худайбердиев томонидан 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари, аҳоли билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида белгиланган режалар ҳақида маълумот берилди.

Семинар якунида масъулларга белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, амалга оширилаётган ишлар бўйича мунтазам ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилди.

Slide 1 of 2