Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
Янгилик

Ёшлар билан очиқ мулоқот – ислоҳотлар самараси кафолати

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Наманган туман Кенгаши раиси Турсунов Абдуғоффор Баннаевич томонидан ҳудудларда ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Мазкур мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил учун Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди. Учрашувда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ислоҳотлар жараёнига кенг жалб этиш, тадбиркорлик, бандлик, таълим ва инновация соҳаларидаги имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Абдугоффор Турсунов ўз сўзида Президент Мурожаатномасида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганини, уларни қўллаб-қувватлаш, билимли ва рақобатбардош авлодни тарбиялаш энг муҳим вазифалардан эканини таъкидлади.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар диққат билан тингланиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. Бундай учрашувлар ёшлар билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга, уларнинг келажакка бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 5