Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 13-МАЙ КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Joriy yilning 13–14-aprel kunlari Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi mablag‘larini boshqarish bo‘yicha Parlament komissiyasi aʼzolari tomonidan Namangan viloyatining bir qancha tumanlarida ijtimoiy muammolarni o‘rganish ishlari amalga oshirildi
янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
“Ўзбекистон – 2030”

Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси

Президенти Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ҳамда жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган йўналишлар ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари давом этмоқда.

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан Боғ ва Ўрикзор маҳаллаларида депутатлар, аҳоли ва фаоллар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда давлат сиёсатида маҳалланинг ўрни ва масъулияти, ислоҳотларни жойларда самарали татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Қирғизова ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи Ахрорбек Файзуллаев томонидан Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ҳамда ушбу ҳужжат олдимизга қўяётган вазифалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 3