Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
“Yoshlar fikri – parlament kuchi” shiori ostida “Parlament oromgohi” o‘quv seminari bo‘lib o‘tmoqda
янв.21
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди
янв.21
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланаётган лойиҳаси жамоатчилик мухокамасида

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланаётган лойиҳаси жамоатчилик мухокамасида

2026 йил 21 январь куни Чуст туман Кенгаши депутатлари ҳамда 3-Чармгарон округи депутати раҳбарлигидаги 75-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси иштирокида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти юзасидан муҳокама ва давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида ўтган йилларда давлатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, барча соҳаларда эришилган натижалар тўғрисида сўз борди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кўламини ошириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги, саноат, таълим, тиббиёт соҳаларини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, маҳаллаларни ривожлантириш бўйича Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаларида билдирилган фикрлар юзасидан суҳбатлашилди.

Иштирокчиларга WWW.UZBEKISTAN2030.UZ платформасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янги лойиҳасига таклифлар бериш мумкинлиги тушунтирилди.

Slide 1 of 5