ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган 12-сонли умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида таълим муассасасида олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, синф хоналарининг ҳолати, ўқув жиҳозлари ва дарсликлар билан таъминланганлик даражаси, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудини ободонлаштириш, синф хоналарини янги ўқув йилига сифатли тайёрлаш, мавжуд камчиликларни ўқув жараёни бошлангунига қадар бартараф этиш масалалари юзасидан мактаб раҳбарияти ва масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш ҳамда ўқувчиларнинг замонавий, хавфсиз ва қулай шароитларда таълим олишини таъминлаш депутатлик назоратига олинди.