ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округи ҳудудида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий, коммунал, ободонлаштириш, йўл, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, тиббий хизмат ҳамда бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига вазифалар белгиланди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар депутатлик назоратига олинди.
Депутат фуқаролар билан доимий мулоқотни давом эттириш, аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўриш муҳимлигини таъкидлади.