35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

Фуқаролар мурожаатлари тингланди

Фуқаролар мурожаатлари тингланди

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг 8-«Чордара» сайлов округидан сайланган депутат Канимгул Нарбаева ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли вакиллари, сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Кенгаш котибияти бош мутаҳассиси Гулзода Умарова иштирок этган ушбу учрашув давомида ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ободонлаштириш ишлари, аҳолини қийнаётган долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди. Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларда кўтарилган масалаларни қонуний ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1